Жамшид Хўжаев Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У мазкур лавозимда 2020 йилнинг май ойидан буён ишлаб келган Яшин Душанов ўрнини эгаллади.
Жамшид Хўжаев 1987 йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. 2008 йилда Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. 2017 йилдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши раиси бўлган, 2020 йилдан Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Тайинловга қадар Жамшид Хўжаев 2021 йилнинг декабридан буён Ёшлар ишлари агентлиги директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Шу йилнинг апрелида Элёр Мардонов Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)