Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
16 август куни бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши йиғилишида Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар йўналишларига масъул этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Байрам Отемуратов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори бўлган.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг аввалги ўринбосари Абатбай Данияров Нукус шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)