Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Актриса Барчин Ғофурова унинг суратлари остига негатив изоҳ ёзадиган кузатувчиларига Жалолиддин Румийнинг сўзлари билан мурожаат қилди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова айни пайтда Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида муаммолар учраётгани ҳақида гапирди. “Агар сизга саратон ташхиси қўйилган бўлса, битта шифокорга ишониб қолманг, қайта-қайта текширтиринг”, — дейди хонанда.
Хонанда Ширин Зоитова кузатувчиларига Дубайдан кўриниш берди.
“Қодирхон” сериали орқали томошабинларга яхши таниш актёр Даврон Асқаров илк марта ота бўлди.
Айни пайтда оиласи билан АҚШда яшайдиган актриса Гулчеҳра Эшонқулова саҳифасига янги суратини жойлади.
Шоҳжаҳон Жўраевнинг тўйхонага совға қутиси ичида кириб келгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.
Актриса Азиза Ёқубова кузатувчиларидан бир неча кундан бери иситмаси тушмаётган ўғлини дуо қилишни сўради.
Жавоҳир Зокиров таниқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов асарларидан иқтибослар келтирди.
Актриса Асал Шодиева синглиси Робияни туғилган куни билан табриклади.
Муниса Ризаева тўйига 14 кун қолганини айтиб, яқинларига таклифномалар тарқата бошлади. Хонанданинг сўзларига кўра, унинг никоҳ кечаси 28 август куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)