Ўзбекистон 2023 йилнинг январь—июнь ойларида хориждан қиймати 107,5 миллион долларга тенг бўлган 1 миллион 558,3 минг дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь—июнь ойларида энг кўп мобил телефон Хитойдан импорт қилинган — 1 миллион 289,5 минг дона. Ундан кейинги ўринларда Вьетнам (148,8 минг) ва Ҳиндистон (14,2 минг) турибди.
Мобил телефон импорт қилинган давлатлар:
- Қозоғистон – 2,4 минг дона;
- Тайван – 1,6 минг дона;
- Туркия – 1,9 минг дона;
- Бошқа давлатлар – 1,4 минг дона.
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида хориждан қиймати 181,6 миллион долларга тенг бўлган 2,7 миллион дона мобил телефон импорт қилинганди. Уларнинг аксарияти (2,1 миллион донаси) Хитойдан олиб келинган. 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа билан таъминланган абонентлар сони қарийб 32 миллион нафарни ташкил этган.
Изоҳ (0)