Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида мобил телефон нархлари март ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,3 фоизга қимматлашган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, мобил телефон нархлари 2023 йил бошидан буён ўртача 1 фоизга қимматлашгани кузатилган.
2023 йилнинг апрель ойида ўтган ойга нисбатан:
- Ахборот-коммуникация ускуналари нархлари — ўртача 0,2 фоизга;
- Компьютер ва планшет нархлари — ўртача 0,1 фоизга;
- Ноутбук нархлари — ўртача 0,3 фоизга ошган.
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида хориждан қиймати 181,6 миллион долларга тенг бўлган 2,7 миллион дона мобил телефон импорт қилинганди. Уларнинг аксарияти (2,1 миллион донаси) Хитойдан олиб келинган. 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа билан таъминланган абонентлар сони қарийб 32 миллион нафарни ташкил этган.
Изоҳ (0)