Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) октагонга қайтгач кимлар билан жанг қилишини айтиб ўтди.
“Декабрь ойида Майкл Чендлерга қарши жанг қиламан, кейин эса BMF камари учун Жастин Гетжига қарши октагонга кўтариламан. Сўнгра Нейт Диаз билан трилогияни ўйлаб кўрамиз”, — дейди Конор.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор сўнгги жангини 2021 йил июль ойи Дастин Порьега қарши ўтказиб, оёғини синдириб олганди. Порье техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.
Аввалроқ, боксчи Олександр Усик Конорни жангга чорлагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)