Супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа 12 август куни Лондонда Роберт Ҳелениусга қарши жанг қилди.
Лондоннинг О2 аренаси мезбонлик қилган оқшомда Жошуа Ҳелениусни 7-раундда муддатидан аввал мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Ҳелениус ушбу турнирда допинг-тестдан муваффақиятли ўта олмаган Диллиан Уайтнинг ўрнини эгаллаганди.
Турнирнинг асосий жанглари натижалари:
- Энтони Жошуа (26-3) Роберт Ҳелениусни (32-5) еттинчи раундда нокаутга учратди;
- Дерек Чисора (34-13) ҳакамлар қарорига кўра Жералд Вашингтон (20-6-1) устидан ғалаба қозонди;
- Филип Ҳргович (16-0) ўн иккинчи раундда Демси Маккинни (22-1) техник нокаутга учратди;
- Жонни Фишер (10-0) Гарри Армстронгни (5-2-1) еттинчи раундда техник нокаутга учратди;
- Кемпбел Ҳаттон (13-0) Том Ansellни (10-5) мағлуб этди.
Изоҳ (0)