Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 1-турида “Реал” 12 август, шанба куни “Атлетик”ка қарши баҳс олиб борди.
Бильбаода бўлиб ўтган ўйиннинг 28-дақиқасида Родриго ҳисобни очди. 36-дақиқада эса Жуд Беллингҳем Алабанинг узатмасини голга айлантирди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва мадридликлар янги мавсумни ғалаба билан бошлади.
Ла Лига
1-тур баҳси
12 август, шанба
“Атлетик” – “Реал” 0:2
Голлар: 0:1 – 28 Родриго, 0:2 – 36 Беллингҳем.
“Атлетик”: Унаи Симон, Де Маркос, Вивиан, Паредес, Лекуэ (Гарсия де Албенис, 71), Руис де Галаррета, Весга (Эррера, 64), Гомес (Сансет, 46), Муниаин (Гурусета, 46), Уильямс (Беренгер, 46), Уильямс.
“Реал Мадрид”: Лунин, Карвахаль, Алаба, Милитао (Рюдигер, 50), Фран Гарсия, Вальверде, Камавинга (Кроос, 71), Тчуамени, Беллингҳем, Винисиус Жуниор (Модрич, 80), Родриго (Хоселу, 80).
Огоҳлантиришлар: Муниаин (4), Вивиан (67), Алаба (76), Уильямс (87).
Изоҳ (0)