• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Асакадаги муаммоли мактаб: ўқитувчи аёллар қўлига ғишт олишидан аввал мактабга 750 млн, кейин 500 млн маблағ ажратилган, аммо назорати бўлмаган

    Тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманидаги 54-умумтаълим мактаби ўқитувчилари таътил вақтида дам олиш ўрнига ўзлари учун ҳашар йўли билан қўшимча бино қураётгани айтилган хабарлар тарқалганди. “Дарё” мухбири мазкур мурожаатни ўрганиб, ўқитувчилар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари фикрларини эшитганди.

    Ўрганиш давомида мактаб ўқитувчилари муассасада нафақат қўшимча бинога, ўқитувчилар хонасига ҳам эҳтиёж борлигини, шу сабабли жамоа келишиб қурилиш ишларини бошлаб юборганлигини айтишган. Шунингдек, улар ҳокимият вакиллари эътиборсизлигидан ҳафсаласи пир бўлганини билдириб, президентдан муаммони ҳал қилишда ёрдам сўраган. Асака туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Турсуной Газибаева мактаб бундан анча йиллар аввал қайсидир дастурга тушган, бироқ турли сабабларга кўра бошланган ишлар тўхтаб қолганини қайд этганди.

    Масъуллар маълумоти қанчалик ҳақиқатга яқинлигини ўрганиш мақсадида “Дарё” мухбири қўшимча ўрганиш олиб борди.

    Ўрганишлар давомида “Адолат” газетасининг 2017 йил май ойидаги 19-сонида “Мулоқотлар ўз самарасини бермоқда” сарлавҳали материал эълон қилингани, унда Халқ депутатлари Асака туман Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси, туман партия кенгаши раиси Меҳринисо Каримова 54-умумтаълим мактаби жамоаси спорт зали йўқлигидан қийналаётганини баён этгани, ушбу мурожаат юзасидан депутатларнинг туман ҳокимлигига билдирган таклифи эътиборсиз қолмагани қайд этилган. Шунингдек, мактаб учун Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 750 миллион сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари бошланганлиги таъкидланган.

    Бироқ бошланган иш жамғарманинг тугатилганлиги ҳамда бошқа турли сабаблар рўкач қилиниб, якунига етказилмаган. Орадан олти йил вақт ўтган бўлса-да депутатлар ушбу дастур ижросини назорат қилмаган. 

    Биз Меҳринисо Каримова билан боғланишга ҳаракат қилдик, бироқ бунинг имкони бўлмади.

    Ўрганишлар давомида яна бир муҳим ҳужжат, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 ноябрдаги “2021—2023 йилларда Андижон вилоятининг Асака туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги қарори эътиборимизни тортди. Аниқланишича, мактаб 2021—2023 йилларда Асака туманида ижтимоий соҳа объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда қурилиш-таъмирлаш тадбирларининг манзилли рўйхатига киритилган бўлиб, унга кўра муассасада 2023 йил давомида жорий таъмирлаш ишлари амалга ошириш белгиланган. Ушбу таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 500 миллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Масъул ижрочилар сифатида эса вилоят ҳамда туман ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган. Бироқ шу кунга қадар ҳеч қандай амалий ишлар бажарилмаган.

    “Дарё” мухбири мазкур материални тайёрлашдан олдин Асака тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Шоҳрух Султонов билан телефон орқали суҳбатлашган. Бироқ у юқоридаги муаммо юзасидан ҳокимликка ҳар йили таклиф келиб тушгани, бу лойиҳа молиялаштиришга ҳам берилгани, аммо ишлар охирига етказилмай, қолиб кетганини таъкидлаган. Қайси дастурга тушганлигини эса аниқ айтилмаган.

    “Мактабга қўшимча бино қуриб, қайта таъмирлаш юзасидан туман ҳокимлиги томонидан ҳар йили таклифлар берилган. Бироқ аниқ бир дастурга тушмаган. Мактаб жамоасининг айтишича, қайсидир йилда таклиф молиялаштиришга берилиб, шу билан қолиб кетган экан”, — деганди Шоҳрух Султонов.

    Бизни қизиқтирган саволлар шуки, туман ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган юқоридаги қарор билан танишиб чиққанмикан? Вилоят ҳокимлигичи? Ҳали якунланмаган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижроси нима бўляпти? Дастурга тушган қурилиши ҳамда таъмирланиши белгиланган қолган ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати қандай? Наҳотки қарор ижроси қандай кетаётганлиги бўйича ҳеч қандай назорат ишлари амалга оширилмаган бўлса?

    Саволлар кўп, аммо жавоблар етарли эмас.

    14.08.2023, 11:50   Изоҳ (0)   12557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда янги қуриб битказилган чойхона ёниб кетди 

    14.08.2023, 11:46

    Қорақалпоғистон Республикасига янги молия вазири тайинланди

    14.08.2023, 11:44

    “Ўзгидромет” 15 августда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    14.08.2023, 10:47

    Тошкентнинг учта тумани ҳудудида иссиқ сув таъминоти ўчирилди 

    14.08.2023, 10:09

    Андижонда дарёдан 10 ёшли боланинг жасади топилди

    14.08.2023, 10:03

    Видео: Тошкентда йўл ўтказгич бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушиши

    14.08.2023, 09:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.