Рустам Султанов Қорақалпоғистон молия вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
2017 йилдан буён Қорақалпоғистон молия вазирлигига раҳбарлик қилган Маҳмуд Содиқов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.
Рустам Султанов тайинловга қадар “Халқ банки”, “Асака” банки ва Ҳисоб палатасида масъул лавозимларда ишлаб келган.
Изоҳ (0)