Жиззах вилояти Зомин туманида 7 ёшли қиз электр симига осилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, воқеа вилоятнинг Зомин тумани Пишағар қишлоғида 25 июль куни соат 18:30 лар атрофида содир бўлган. 2016 йилда туғилган қиз 6 нафар қиз фарзанднинг учинчиси бўлган. Марҳума ўйнаб юрган вақти электр симига осилиб қолган ва орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ёнғин содир бўлган.
“Симга бориб осилган, осилган вақти ток урган. 1-синф боласининг қўли етган ўша симга. Бир соатнинг ичида уни йўқотдик. Тез ёрдамда олиб борсак, жони узилган дейишди. Келиним эзилиб тамом бўлди. Кунда қабристонга чиқиб кетиб қоляпти”, — дейди қизчанинг бувиси.
Изоҳ (0)