Тошкент шаҳрида янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 14 август кунидан бошлаб, 171-сонли Бўзсув маркази—Чилонзор метроси янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда. Йўналиш ҳаракати Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Бўзсув” ҚФЙ ҳудудидан 4K716, М-39 автомобиль йўллари ва Бунёдкор шоҳкўчаси орқали “Чилонзор метроси” бекатига қадар, иш тартиби соат 05:30 дан 21:10 гача этиб белгиланди.
Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи жамиятнинг “7-Автобус саройи” филиалига бириктирилиб, йўналишда кичик сиғимли Isuzu русумли автобуслар ҳаракатланиши белгиланган.
Изоҳ (0)