Республикачи конгрессмен Грег Стюби АҚШ президенти Жо Байденга “ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, порахўрлик, товламачилик ва фирибгарлик учун” импичмент эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни Конгрессга киритди.
Сиёсатчининг таъкидлашича, АҚШ президенти Байден оилавий бизнес билан шуғулланиб, хорижликлардан пул олган. Бундан ташқари, Грег Стюби Байден ҳокимиятни суиистеъмол қилгани, пора олгани, пул ундириб, фирибгарлик билан шуғулланганини даъво қилмоқда.
Конгрессмен ушбу айбловлар жиддий эканини айтди ва улар импичментга сабаб бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Стюби президентнинг ўғли Хантер Байденга қарши терговда “адолатга тўсқинлик қилинган”ини билдирди.
Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Назорат қўмитаси раиси Жеймс Комер президент Жо Байденнинг хорижий операциялари тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилган эди. Ундан маълум бўлишича, Жо Байденнинг ўғли у вице-президент бўлган даврда қозоқ ва рус олигархларидан милионлаб доллар пул олган.
Изоҳ (0)