• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Пропискасиз яхши ишга жойлашолмаганман” — ижара азобини тортган, 15 000 доллар мукофот олган ва курсдоши билан оила қурган Юлдуз Турдиева 38 ёшда (фото, видео)

    Таниқли хонанда Юлдуз Турдиеванинг бугунги молиявий шароити ҳавас қилгудек. Чунки мухлислар уни қимматбаҳо машина ва ҳашаматли уйда кўриб ўрганган. Аммо хонанда ҳам бир неча йиллар олдин ижара уйда яшаб, бу кунларни орзу қилганини яширмайди. 

    “Қўрқоқ қиз бўлганман”

    Юлдуз Турдиева 1985 йили Бухоро вилоятида дунёга келган. Оиласида санъаткорлар йўқ бўлишига қарамай, у болаликдан мақом қўшиқларига қизиққан. Хонанда болалиги билан боғлиқ воқеаларни қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    — Эрка қиз бўлганман, ота-онам нима десам ҳам, йўқ дейишмасди. Аммо ниҳоятда қўрқоқ бўлганман. Ҳатто мактабга кетаётганимда йўлимдан мушук чиқиб қолса ҳам, қўрқиб уйга қайтиб келардим. Бу одатлар ҳалигача сақланиб қолган. Шу билан бирга, ниҳоятда меҳрибон ва қўли очиқ қиз бўлганман. Онам уйимиз ёнида кичик дўконча очган. У ерда шоколад, печене каби майда-чуйда ширинликлар ҳам сотиларди. Уларни олиб, синфдошларимга тарқатардим. Онам “Шунча шоколад қани? Нима қилдинглар?” деса, индамай тураверардим, — дейди хонанда Юлдуз Турдиева.

    “15 ёшимгача онам ёнимда бўлган”

    Юлдуз Турдиеванинг санъаткор бўлишига қаршиликлар бўлган. Аммо уни биринчи навбатда ота-онаси қўллаб-қувватлаган.

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    — Санъаткор бўлса, ундай, бундай бўлади, деган гап-сўзлар ҳамиша бўлган. Шу боис яқинларим ҳамиша атрофимда бўлишга, ёмон ниятли одамлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишган. Ўн беш ёшимга қадар онам ҳамиша мен билан бирга бўлган. Ҳеч бир тадбир ёки кўрик-танловга ёлғиз юборишмасди. Кейинчалик бу вазифани акам бажарган, ҳозирги кунда эса турмуш ўртоғим мен билан бирга, — дейди хонанда.

    “Устозимнинг ўғлига кўнгил қўйганман”

    Хонанда турмуш ўртоғи билан санъат коллежида ўқигани ва қайнотасидан таҳсил олгани ҳақида сўзлаб берди. 

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    — Турмуш ўртоғим билан тенгдошмиз, у билан Бухоро санъат коллежида бирга ўқиганмиз. Қайнотам иккимизга устозлик қилган, кейин Бухородан бирга Тошкентга келиб, Ўзбекистон давлат консерваториясига ҳужжат топширганмиз. Мен қўшиқ айтардим, турмуш ўртоғим эса довул чаларди. Аммо ҳеч қачон бу инсон билан оила қуришим ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Иккинчи курсда ўқиётганимда менга бўлган муносабатлари ўзгараётганини сезиб қолганман. Курсдошлардан рашк қилишни бошлаган. Ёзги таътил кунлари мен Тошкентда қолардим, у қайнотам билан тўй хизматларига чиқиш учун Бухорога кетарди. Икки ой мен учун ниҳоятда оғир ўтганини ҳис қилардим. Чунки Улуғбек энг яқин курсдошим ва ҳимоячим эди. Хуллас, устозимнинг ўғлига кўнгил қўйганман, — дейди Юлдуз Турдиева. 

    “Қишда ойнасиз ижара уйда яшаганмиз”

    Юлдуз Турдиева турмуш ўртоғи билан ўртаҳол оилада камол топишган. Бундан ташқари, ўша йиллари Тошкентда доимий рўйхатда турмаган инсонларнинг яхши ишга жойлашиши ҳам муаммо эди. Хонанда ҳаётидаги энг оғир кунларни қуйидагича эслайди. 

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    — Турмуш ўртоғим билан Тошкентга келганимизда ҳеч нарсамиз йўқ эди. Ишонасизми, бир йил ичида 10 та ижара уйда яшашимизга тўғри келган. Шароити яхшисининг пули тўғри келмасди. Ёки пули тўғри келганининг шароити қониқарсиз даражада бўларди. Биринчи қаватдаги дераза ойнаси йўқ хонадонда яшаганимиз ҳеч эсимдан чиқмайди. Кимдир кириб келса, нима қиламан, деб тонг отгунга қадар ухлолмасдим. Ҳатто бундай ижара уйга ўғлимни олиб келишга қўрқиб, уни қайнонамга ташлаб келгандим. У пайтларда пропискасизларни яхши ишга олишмасди. Шу боис турмуш ўртоғим билан ишга жойлашишга қийналганмиз. Ҳатто қониқарсиз даражадаги уйни ижарага олишга ҳам пулимиз қолмаганди. Ўшанда турмуш ўртоғимнинг дўстларидан бирининг бир хонали уйига кўчиб ўтгандик. У уйда ўндан ортиқ киши яшаб, битта қозондан овқат ердик, — дейди хонанда Юлдуз Турдиева.

    “Мени ғолибликка ундаган ҳис — она меҳри”

    Ижара уйдаги шароит сабаб боласидан айро яшашга мажбур бўлган хонанда халқаро мусобақага катта миқдордаги мукофот пули қўйилгани ҳақидаги хабарни ўқиб қолади. Оналик меҳри уни танловда иштирок этиш ва ғалаба қозонишга ундайди. 

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    — Боламни соғиниб юрган пайтимда Озарбайжонда ўтказиладиган Байналхалқ муғом фестивали ҳақидаги эълонни ўқиб қолганман. Бош соврин учун 15 минг АҚШ доллари деган жойини ўқиб, кўзларим порлаб кетган. Ўзимча бу пулга уй сотиб олиш ҳақида режалар тузганман.

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    “Қорабахши” қўшиғи — Озарбайжон юраги дейиларкан. Ўзбекистон давлат консерваториясида ишлайдиган Очил Матжоновдан қўшиқни ўргаташини сўраганман. Ўн икки кун давомида консерваториядан кетмай, қўшиқни ўрганганман. 2009 йили ўтказилган муғом фестивалида ғолиб бўлиб, илк катта мукофотни қўлга киритганман. Тошкентга қайтганимдан кейин уй олиш ҳаракатига тушганман. Ҳаммаси ниятга яраша бўлар экан, ўша пайтда 15 000 АҚШ долларига шаҳар марказидан икки хонали уй берарди. Уй сотиб олиб, оилам билан унга кўчиб ўтганмиз. Бу фестиваль ҳаётимга қувонч олиб кирган. Ғолиб бўлишимга эса оналик меҳри сабаб бўлган, — дейди хонанда Юлдуз Турдиева.

    “Баҳодир Йўлдошевдан танбеҳ эшитганман”

    Юлдуз Турдиева “Шарқ тароналари”да қатнашган йили режиссёр Баҳодир Йўлдошевдан танбеҳ эшитгани ва йиғлаб юборган кунларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    — “Шарқ тароналари” фестивалига тайёргарлик бир неча ой давом этарди. Илк марта қатнашган йилим бир инсон келиб, фарзандининг тўйида иштирок этишимни қаттиқ илтимос қилган. “Йўқ, бу ердан кетолмайман”, деганман. Аммо у инсон ҳам оёқ тираб туриб олган. Охири репитиция бўлмайдиган вақтга тўйни тўғрилаб, бориб келишни режа қилганмиз. Аксига олиб, ўша вақтда режиссёр Баҳодир Йўлдошев мени излаб қолган экан. Тўйга кетганим ҳақида эшитиб, роса жаҳли чиққан. Менга қаттиқ танбеҳ бериб, фестивалдан ҳам четлаштирмоқчи бўлган. Йиғлаб вазиятни тушунтирганим ҳам фойда бермаган. Фақатгина эртаси куни “Майли, бу сенга охирги огоҳлантириш” деган, — дейди хонанда.

    Юлдуз Турдиеванинг ноёб қобилияти

    Хонанда ноёб ҳислатли инсонлар тоифасига киради, унда биоток кучли бўлгани учун темир жисмлар унинг танасига ёпишолади.

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    — Бу қобилият ҳисобланадими- йўқми, билмайман. Қўл ва юзимга қошиқ ва вилкалар ёпишади. Бу ҳислатим борлигини болалигимдаёқ билганмиз, — дейди хонанда Юлдуз Турдиева.

    “Сиз турмуш ўртоғингиздан кўп пул топасиз”

    Юлдуз Турдиева турмуш ўртоғи нега созандалик қилмаётгани ва унга нисбатан негатив фикр билдирадиган инсонларга қуйидагича жавоб берган.

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    — Илгари тўй ва концертларда турмуш ўртоғим созандалик қиларди. У профессионал ва ўз касбини севадиган инсон эди. Аммо оила қурганимиздан кейин маъмурлик ва созандалик қилиш уни бир оз чарчатиб қўйди. Шундан кейин “Улуғбек, сиз созандалик қилмай, ёнимда бўлсангиз бўлди”, дедим. Чунки маъмурликнинг ҳам бош оғриқлари кўп. “Сиз турмуш ўртоғингиздан кўп пул топасиз”, деб унга нисбатан негатив фикр билдираётганлардан ранжийман. Чунки одамлар билан ишлаш қийин, агар у маъмурлик қилмаганида, мен бемалол қўшиқ айтолмаган бўлардим, — дейди Юлдуз Турдиева.

    11.08.2023, 17:35   Изоҳ (0)   26043
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик хонанда Рианна иккинчи марта она бўлди 

    11.08.2023, 14:36

    Сандра Буллок оғир дардга чалинган турмуш ўртоғига қараш учун карьерасида бир йил танаффус олгани маълум бўлди 

    10.08.2023, 20:45

    Одри Хепбёрннинг “Тиффанидаги нонушта” фильмида кийган кўйлаги аукционга қўйилди (фото)

    10.08.2023, 17:56

    Балетчи қизнинг актрисага айланиши. Ботир Зокировнинг “қизи эканлиги” қўл келган, биринчи турмушидан омадсизликка учраган Раъно Зокирова 54 ёшда (фото, видео)

    10.08.2023, 14:31

    Қалбларни титратувчи ҳикоя: Марго Робби нима сабабдан онасининг катта миқдордаги қарзларини тўлагани ҳақида гапирди (фото)

    10.08.2023, 13:41

    Ганя Усмоновадан Шаҳзода Муҳаммедовагача — фарзанд кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    10.08.2023, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.