Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар ва евро курси кескин кўтарилди. Доллар 408,03 сўмга ошиб, 12 075,03 сўм бўлди. Евро 498,69 сўмга кўтарилиб 13 307,89 сўм бўлди. Рубль 3,78 сўмга ошиб, 123,77 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси 2,14 сўмга кўтарилиб, 11 667 сўмни ташкил қилганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.
Аксарият тижорат банкларида 10 август куни доллар сотув курси 12 минг сўмдан ошди.
Изоҳ (0)