АҚШ президенти Жо Байденнинг оиласи ва шериклари у вице-президент бўлган даврда қозоқ ва рус тадбиркорларидан милионлаб доллар пул олган. АҚШ Вакиллар палатасининг назорат қўмитаси раиси Жеймс Комер Байденнинг хорижий операциялари ҳақидаги тегишли ҳисоботни эълон қилди.
Ҳисобот 19 бетлик банк ёзувларининг скриншотларидан иборат. Унда миллионлаб тўловлар Украинанинг Burisma Holdings энергетика компанияси, россиялик миллиардер Елена Батурина (Москва мэри Юрий Лужковнинг беваси) ва қозоғистонлик олигарх Кенес Ракишевдан келгани айтилади.
“Қўмита Байден оиласининг банк ҳисобларига миллионлаб долларлар хорижий манбалардан, жумладан, Хитой, Руминия, Қозоғистон, Россия ва Украинадан кирганини аниқлади. Байденлар ва уларнинг шериклари 20 миллион доллардан ортиқ хорижий тўловлар эвазига уларга қандай хизматлар кўрсатгани очиқланмади”, — дейилади хабарда.
Конгрессменнинг ҳужжатида Байден ўғлининг бизнес ҳамкорлари билан кўплаб телефон қўнғироқларига қўшилгани ва Хантер Байден улардан “катта миқдорда пул” олгани айтилади.
“Байден вице-президентлиги даврида Хантер Қозоғистон, Россия ва Украинадаги олигархлардан миллионлаб пул олиш учун уни бренд сифатида сотган”, — дейилади Комер ўз эслатмасида.
Таъкидланишича, 2014 йил баҳорда Байден Батурина, Хантер, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) собиқ раиси Карим Масимов ва қозоғистонлик олигарх Кенес Ракишев билан Вашингтондаги Мilan кафесида кечки овқатда бирга бўлган.
Изоҳ (0)