Ҳозирда Европа Иттифоқи давлатларида вақтинчалик ҳимоя мақомини олган Украинадан келган 4 миллиондан ортиқ қочқин бор. Июнь ойида уларнинг сони қарийб 46 минг кишига кўпайди, бу май ойига нисбатан 1,1 фоизга кўпдир.
Евростат маълумотларига кўра, 30 июнь ҳолатига кўра, 4 миллион 70 минг украиналик қочқин Европа Иттифоқи мамлакатларида вақтинчалик ҳимоя мақомига эга эди. Аксарият украиналиклар Германия (28 фоиз), Польша (24 фоиз) ва Чехиядан (9 фоиз) бошпана олишган.
Қайд этилишича, ўтган ой давомида украиналик қочқинлар сонининг энг кўп ўсиши қуйидаги Европа Иттифоқи мамлакатларида қайд этилган:
- Германия – 21 830 (+2,0 фоиз);
- Чехия – 9 050 киши (+2,7 фоиз);
- Ирландия – 3 100 қочқин (+3,7 фоиз).
Шу билан бирга, Польша ва Италияда қочқинлар оқими, аксинча, камайди. Шунингдек, Eurostat украиналик қочқинларнинг маҳаллий аҳолига нисбатини ҳисоблаб чиқди. Ҳар минг кишига тўғри келадиган Украина фуқароларининг чет давлатлардаги сони қуйидагича кўриниш олган:
- Чехия – 32,2;
- Польша – 26,6;
- Эстония – 25,8;
- Болгария – 24,9;
- Литва – 24,7.
Европа Иттифоқида вақтинчалик ҳимояни олувчилар орасида июнь ойи охирига келиб 98 фоизни Украина фуқаролари ташкил қилди. Улардан 46,6 фоизи аёллар, 34,4 фоизи болалар ва 19 фоизи эркаклардир.
Изоҳ (0)