Покистон жанубида йўловчи поезди ҳалокатга учраганди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинди.
Карачидан Абботободга кетаётган йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетганди. Ҳодиса оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган, яна 80 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Поезд ҳалокатига нима сабаб бўлгани номаълум. Ҳозирда йўлнинг ушбу қисмида поездлар ҳаракати тўхтатилган. Воқеа жойида қутқарув гуруҳлари ва ҳарбийлар ишламоқда.
Ўзбекистон элчихонасидан олинган маълумотга кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Вазият дипломатлар назорати остида.
Изоҳ (0)