Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7 август куни электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 7 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани: “Гулбоғ” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани: “Шаҳрисабз” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Июль охирларида Яшнобод, Олмазор, Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларида юклама сабаб электр энергияси таъминотига вақтинча чекловлар киритилган эди. Август бошларида эса Тошкентнинг қатор туманларида электр, иссиқ сув ва газ таъминотлари вақтинча тўхтатилган.
Изоҳ (0)