Навоий вилояти Нурота туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 16 июль куни Нурота тумани ҳудудидан ўтувчи 4R56 автомобиль йўлида кичик ҳажмли автотранспорт воситасини (“муравей”) Лангар—Чўйи йўналишида бошқариб келаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва бошқа бир мотоцикл билан тўқнашган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида мотоцикллардан бирида йўловчи сифатида келаётган 32 ёшли фуқаро оғир тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тез тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро вафот этган.
Охирги вақтларда содир бўлган ЙТҲлар
Бундан олдин Тошкентнинг Учтепа туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, Самарқандда йигит тоғасининг машинасини олиб қочиб, 4 та автомобиль билан тўқнашгани, Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси ёнидаги пиёдалар ўтиш жойида Damas аёлни уриб юборгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)