• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда паспорт ва авторақамни уйга етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади

    “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қарор билан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қуйидаги 2 та маъмурий регламент тасдиқланди:

    Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича.

    Регламентга мувофиқ, сайёр давлат хизматидан фойдаланишни истовчилар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг расмий веб-сайти, Call-марказ, мобил иловаси ёки ЯИДXP (“My.gov.uz”) орқали мурожаат этади.

    Шунга кўра, мурожаат этувчи сайёр давлат хизматларини ҳамда ушбу хизматлар кўрсатилиши лозим бўлган бўш кунни танлайди.

    Бунда сайёр давлат хизматлари мурожаат этувчининг хоҳишига кўра, қўшимча тўлов асосида (хизмат кўрсатилиши учун тўлов олдиндан тўланган ҳолда) кўрсатилади.

    Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига хизматлар 10 иш куни мобайнида мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади.

    Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси қуйидагилар киради:

    • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
    • I ва II гуруҳ, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
    • муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
    • ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар;
    • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
    • ижтимоий хизматларга муҳтож деб топилган шахслар.

    Агар мурожаат этувчилар хоҳлаган кунда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш имконияти мавжуд бўлмаса, бу ҳақда мурожаат этувчилар огоҳлантирилади ва унга бошқа кунни танлаш таклиф этилади.

    Фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича.

    Регламентга кўра, транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматлари қўшимча тўлов асосида 1, 3 ёки 5 кунда кўрсатилади (тўлов хизмат кўрсатилишидан олдин амалга оширилади).

    Бунда хизмат кўрсатганлик учун қўшимча тўлов миқдорлари қуйидагича:

    • 1 кунда кўрсатилганда – БҲМнинг 4 баравари;
    • 3 кунда кўрсатилганда – БҲМнинг 3 баравари;
    • 5 кунда кўрсатилганда – БҲМнинг 2 баравари.

    Хизмат кўрсатиш масофаси 10 километрдан ошганда, ҳар бир километр учун қўшимча тўлов БҲМнинг 5 фоизи миқдорида тўланади.

    Мазкур сайёр давлат хизматлари 2023 йил 1 декабрдан йўлга қўйилади. Шунингдек, 2023 йил 1-октябргача ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини фуқароларнинг яшаш жойига почта жўнатмаси сифатида жўнатиш тизими йўлга қўйилади.

    Бундан ташқари, 2023 йил 1 ноябргача:

    • миграция ва транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда, республика ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган Call-марказ ташкил қилинади;
    • ЯИДXP ва “Автомототранспорт ҳисоби” ахборот тизимини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқилади;
    • миграция ва транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун электрон аризани юбориш ёки қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни яшаш жойига чақириш имконини берадиган дастурий таъминот (мобил илова) ишга туширилади;
    • юридик шахслар томонидан ЯИДXP, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий веб-сайти ҳамда дастурий таъминоти (мобил иловаси) орқали янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишончнома, ариза юбориш ҳамда тўловларни электрон шаклда тўлаш йўлга қўйилади.
    07.08.2023, 10:42   Изоҳ (0)   13926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат хизматини кўрсатиш: 300 млрд сўм чўнтакда қолди, икки бараварга қисқарган ҳужжатлар, бекор қилинган божлар

    15.02.2023, 19:50

    Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво эълон қилинди

    07.08.2023, 10:31

    Навоийда иккита “муравей” иштирокидаги ЙТҲда йўловчи вафот этди

    07.08.2023, 10:17

    Ўзбекистонда мобил интернет тезлигининг пастлиги бўйича қайси операторга кўпроқ шикоят келиб тушаётгани маълум бўлди

    07.08.2023, 10:05

    Тошкентнинг икки тумани ҳудудида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

    07.08.2023, 08:42

    Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди: қутқарувчилар 20 кишини эвакуация қилди (видео)

    07.08.2023, 08:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.