Афғонистон ҳукумати нефть сифати пастлигини баҳона қилиб, 67 та цистернадаги ўзбек нефтини Ўзбекистонга қайтариб юборгани ҳақида хабарлар тарқалганди. “Ўзбекнефтгаз” ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, бу хабар асоссиз.

Компания вакилининг айтишича, ҳозирда тарқалган асоссиз хабар юзасидан расмий баёнот тайёрламоқда ва у тез орада оммага эълон қилинади.
“Ўзбекистон Афғонистонга ‘Евро-6’ маркали энг сифатли нефтлардан бирини экспорт қилади. Уни сифати паст дейишга асос йўқ. Мазкур маркадаги нефть Марказий Осиё мамлакатлари ичида фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади”, — деди компаниядаги манба.
Изоҳ (0)