• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Давлат бюджети харажатлари кескин ошди. Энг кўп пул қайси соҳага берилмоқда?

    Январь–июнь ойларида республика бюджети харажатлари 2022 йилнинг ярим йиллигига нисбатан 25 фоизга ўсган. Харажатларнинг тенг ярми ижтимоий соҳага йўналтирилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилишида маълум қилинди.

    Жамшид Қўчқоров
    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Мажлисда иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 2023 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида бажарилган бюджет ижроси бўйича ҳисобот берди.

    “Биринчи ярим йилликда давлат бюджети даромадлари 100 триллион сўмни ташкил этди. Шундан 76 триллион сўми солиқ, 24 триллион сўми божхона тушумлари ҳиссасига тўғри келди. Давлат бюджети харажатлари эса жами 129 триллион сўмдан ошди. Шундан ижтимоий соҳаларга 65 триллион сўм йўналтирилди”, — деди вазир.

    Ўтган 2022 йилнинг дастлабки 6 ойида давлат бюджети даромадлари 92,6 триллион сўмни ташкил этганди. Бунда солиқ тушумлари 71 триллион сўм ёки давлат бюджети даромадлари умумий ҳажмининг 76,7 фоизига тенг бўлган. Божхона тушумлари 21,5 триллион сўмни ёки давлат бюджети даромадлари умумий ҳажмининг 23,2 фоизини ташкил этган. Умумий ҳисобда бюджет даромадлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 триллион сўмга ўсган.

    Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи ичида бюджет харажатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан  юқори суръатда — 25 фоизга ўсди. Таққослаш учун, 2022 йилнинг дастлабки 6 ойида жами бюджет харажатлари 103 триллион сўмни ташкил этган.

    Мажлисда депутат Дурбек Аҳмедов: “бюджет харажатларининг ўтган йилнинг ярмига нисбатан 25 фоизга ошгани бу жуда ҳам катта ҳажм. Харажатларнинг қарийб ярми ижтимоий соҳага йўналтирилган”, дея таъкидлади.

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Мамлакатда 2022 йилдаги бюджет тақчиллиги сезиларли ортиб, ЯИМга нисбатан 4 фоизга етганди. Собиқ молия вазири Тимур Ишметов Самарқандда бўлиб ўтган иқтисодий форумда Ўзбекистон иқтисодиёти жуда қийин босқичда экани, бюджет харажатларини камайтириш зарурлигини, молиявий тақчилликни 3 фоизда ушлаб қолиш учун жуда кўп босим кузатилаётганини айтганди.  

    Тимур Ишметов
    Фото: Сенат

    Шунингдек, Ишметов Сенатдаги чиқишларидан бирида давлат бюджетини режалаштиришда интизом йўқлиги ва бюджет пулларини энг муҳим ишларга сарфлаш зарурлигини таъкидлаган.

    Биринчи навбатда, энг муҳим масалаларга пул ажратишни ва бюджет маблағларини тўғри сарфлашни ўрганишимиз зарур. Давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланиши доимий муаммо. Аввало, бу масала вазирликларда ишни ташкил этиш билан боғлиқ.
    Иккинчи томондан, хатомиз ва камчилигимиз бюджет маблағларини режалаштирганда интизомни шакллантириш қийин бўлмоқда. Бу муаммони бирлашиб ҳал қилиш зарур. Бюджетни шакллантириш графиги бор. Масалан, 2023 йилнинг давлат бюджетини шакллантиришда ҳеч кимдан ўз вақтида, сифатли маълумот ололмаяпмиз. Рақамлар қайта-қайта кўриб чиқилаверади. Вазирликлар янги лойиҳалар вақтини суриш, уларни ҳукуматга чиқариш, қарор қабул қилишни айтади, “шу топшириқни бажариш керак”, дейди. Молия вазири сифатида “йўқ, бунга пул бериш керак эмас”, дея айта олмаймиз, — деган у.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори Шерзод Муҳамедов “Дарё” мухбири билан суҳбатда давлат бюджети тақчиллик билан ижро этилаётганига изоҳ берганди.

    Шерзод Муҳамедов
    Фото: “Дарё”
    Сўнгги йилларда давлат бюджети тақчиллик билан ижро этилмоқда. Бу бўйича фуқароларда турли эътирозлар ва тушунмовчиликлар юзага келишини кўриш мумкин. Лекин бундай ҳолат кўплаб ривожланаётган давлатлар тажрибасида ҳам кўринмоқда. Халқаро экспертлар билан мазкур масалани кўп муҳокама қилганмиз. Бюджет тақчиллиги ривожланаётган давлатлар ривожланишлари учун табиий ҳолат деб баҳоланади, — деган вазирлик вакили.

    Шерзод Муҳамедов суҳбат давомида 2023 йилдан бошлаб давлат бюджети тақчиллиги ЯИМнинг 3 фоизидан ошмаслиги бўйича чегара ўрнатилгани, жорий йилги бюджет харажатлари камайтирилиши бўйича аниқ режалар йўқлигини айтган.

    06.08.2023, 08:20   Изоҳ (0)   22981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк номидан кредит таклиф этиб, одамлар картасидан пул ечиб олаётган фирибгарлар яна фаоллашгани айтилмоқда

    04.08.2023, 11:52

    Болалар нафақаси тайинланган оилада фарзандлар сони ўзгарса, нафақа қайта ҳисобланади — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    03.08.2023, 20:35

    Ойлик даромади 50 доллардан ошмайдиган ўзбекистонликлар сони қанча?

    02.08.2023, 17:51

    Квадрат метри 390 доллардан 1251 долларгача. Ҳудудлардаги уй-жой нархлари маълум қилинди

    02.08.2023, 10:05

    Ўзбекистонда кредит ставкаларини 7 йил ичида 10 фоизгача пасайтириш режалаштирилмоқда 

    31.07.2023, 20:20

    Пенсия ва нафақалар ярим йил ичида қанчага ўсди?

    30.07.2023, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47

    “Брайтон” Балеба учун “Манчестер Юнайтед”дан катта сумма талаб қилди

    Спорт | 16 август, 16:46

    Трамп АҚШ—Россия—Украина уч томонлама саммитини ўтказиш имкониятини эътироф этди

    Дунё | 16 август, 16:35

    Европа раҳбарлари Аляскадаги учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот тайёрлашди — Туск

    Дунё | 16 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.