• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Қўрқинчли фильмлар қироли назарига тушган илк ўзбек қизиман”. Стивен Кингнинг ҳикоясини 1 долларга сотиб олган режиссёр Гулнара Иванова билан суҳбат

    Ўзбекистонлик ёш режиссёр Гулнара Иванова машҳур ёзувчи Стивен Кингнинг Dollar Baby номли лойиҳасида ғолиб бўлиб, унинг асарини экранлаштириш ҳуқуқини 1 долларга сотиб олгани ҳақида хабар бергандик. “Дарё” мухбири Наргизахон Муродова ёш режиссёр билан суҳбатда бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

    Фото: Гулнара Иванованинг шахсий архивидан

    —  Фамилиямдан сезган бўлсангиз керак, оилам татар ва ўзбек инсонларидан ташкил топган. Ота-онам муҳандис, оиламиз ўртаҳол ҳаёт кечиради. Болалигимдан кино санъатига қизиққанман. Бу соҳани ўрганиш учун бор вақтим ва меҳримни сарфлаганман. Ҳамиша фильмларда ўзимнинг инновацион ғояларимни синаб кўришга ҳаракат қилганман. Аммо натижалар ҳар доим ҳам кутилганидек бўлмайди. Бундай дейишимнинг боиси, 2019 йили режиссёр Шокир Ҳолиқовнинг “Чой” фильми Канн халқаро кинофестивалида ўрин олгани ҳақида барча оммавий ахборот воситаларида хабар берилганди. Ўшанда Шокирга сервис берилгани оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортган эди. Ўша йили менинг ҳам фильмим Каннда қатнашиб, мукофот олган бўлса-да, бу ҳақида ҳеч ким ёзмади. “Чой” фильми ҳам Грант-При олган, аммо менинг ишим Best Storytelling йўналишида ғолиб бўлган эди, — дейди Гулнара Иванова.
     
    Ёш режиссёр Стивен Кинг лойиҳасида қандай иштирок этгани ва ғолибликни қўлга киритиш жараёнлари қандай кечгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Гулнара Иванованинг шахсий архивидан

    — One Baby Dollar дастури 1970 йилдан буён амалга оширилади. Стивен Кинг ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам беради. Анчадан буён бу дастурга киришни режа қилиб юрардим. Унда иштирок этиш жуда оддий, ҳикояни танлашингиздан мақсад нима ва уни экранга қандай олиб чиқмоқчи эканлигингиз ҳақида ёзиб юборасиз. Агар ғояларингиз унга маъқул келса, сиз билан боғланади, жавоб бермаса демак дастурга қабул қилинмаган бўласиз. Мен Стивен Кингга нима учун унинг ҳикоясини танлаганим ҳақида узундан узоқ хат ёзиб юбордим. Менга жавоб беришди. Унинг ўзи алоқага чиққанидан ва ғояларим унга маъқул келганидан жуда қувондим, — дейди Гулнара Иванова.

    Ижодкор ўзи суратга олаётган янги фильм ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: Гулнара Иванованинг шахсий архивидан

    — Айни пайтда ВГИКнинг Тошкентдаги филиалида таҳсил оламан. Бу ер худди иккинчи уйимдек бўлиб қолган. Бу ер ёшларни қўллаб-қувватлайдиган базага ўхшайди. Мен ўзбек киносида инқилобий ўзгариш қилишни ва уни жаҳон миқёсида ҳам олқишлар билан қарши олишларини истайман. Аммо бу борада институтдан ташқари, кимдан ёрдам олишни ва кимга мурожаат қилишни билмаяпман. Ўзбекистонда амалга оширмоқчи бўлган ғояларим бисёр, лекин уларни қандай амалга оширишни билмайман. 

    Фото: Гулнара Иванованинг шахсий архивидан

    Айни кунларда “Кўзингни оч” номли тўлиқ метражли фильм устида ишлаяпман. Бу шу кунгача суратга олган энг узун картиналаримдан биринчиси ҳисобланади. Ростини айтиш керак, бу ўзбек киносидаги анъанавий бўлмаган, мутлақо янги жанрдаги фильм ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уни суратга олишимга аранг рухсат беришди. Фильм ҳаммага бирдек тушунарли бўлмаслиги мумкин, аммо бу у ёмон фильм дегани эмас. Назаримда фильм шаблонларга бўйсунмаслиги, ижодкор эса эркин ижод қилиши керак. Бу фильмни бюджетсиз, фақат дўстларим ёрдамида суратга оляпман. Ва албатта, ВГИК институтининг Тошкентдаги филиали, Spectre Studio кинокомпанияси ва Ўзбекистон Давлат фильм жамғармаси ҳам ёрдам берди, — дейди режиссёр.

    Гулнара Иванова ўзбек киносининг бугунги аҳволи ва фильм суратга олишда қандай муаммоларга учраётгани ҳақида ҳам гапириб берди.

    Фото: Гулнара Иванованинг шахсий архивидан

    — “Ўзбек киноси ўлди” деган гап тез-тез қулоққа чалинади. Менимча, ҳозир ўзбек киносининг қайта тирилиш даври. Яъни ҳаммаси зўр эмас, аммо шу ерда ҳам нимадир қилишга уринаётган инсонлар бор. Муҳими, умидсизликка тушмаслик ва ҳаракатни сусайтирмаслик керак. Мен замонамизнинг энг буюк ёзувчиларидан бири, Стивен Кингнинг ўзига хат ёзишга ҳаракат қилдим ва бу натижа берди. Мен “қўрқинчли фильмлар қироли” танлаган биринчи ўзбек аёли бўлганимдан қувонаман.

    Чўнтагимда бир тийин бўлмаса-да, бадиий фильм суратга олишга қарор қилдим. Агар суратга олиш ишларини бошласам, бир ҳафтадан кейин продюсерлар ёрдам беришади, деб умид қилгандим. Сир эмас, фильм суратга олиш учун қаерларгадир хат чиқариш, рухсатнома олиш каби қоғозбозлик муаммоларини ҳал қилишда ВГИКнинг Тошкентдаги филиал директори Элдор Содиқович ёрдам берди. Санъат учун ёрдам бериш учун келган барча талаба дўстларимга ҳам ўз миннатдорлигимни билдираман. Бу гапларни бежизга айтаётганим йўқ. “Кўз қўрқоқ, қўл ботир” дейишганидек, меҳнат ва ишонч ҳамма қўрқувни саробга айлантиради. 

    Фото: Гулнара Иванованинг шахсий архивидан

    Бир неча ой аввал Ўзбек кинематография агентлигининг бадиий кенгашига ўсмирлар ва катталар дунёқарашини ривожлантиришга қаратилган бир нечта сценарийларимни топширдим. Ўсмирлар муаммоси ҳамиша долзарб ва аҳамиятли бўлиб келган. Бадиий кенгаш йиғилишига таклиф этишди. “Жуда яхши сценарий, яхши фильм бўлади”, деб мақташди. “Бизга ана шундай сценарийлар керак”, дейишгани мени янада қувонтирганди. Афсуски, бу гаплар айтилганига бир неча йил бўлди. Аммо лойиҳаларнинг бирортаси олдинга силжигани йўқ. Эрон, хитой, корейс ва турк фильмлари зўр ва ҳамиша уларга талаб юқори? Ўзбек киносининг ана шу босқичга чиқишига нима тўсқинлик қиляпти? Мана шу савол мени кўп ўйлантиради. 
    “Кўзингни оч” фильми ўзбек киноси тараққиётида янги босқич бўлишига ва уни янги поғоналарга олиб чиқишига умид қиламан. Чунки биз ёшлар астойдил ҳаракат қиляпмиз, — дейди ёш режиссёр Гулнара Иванова.

    03.08.2023, 13:37   Изоҳ (0)   25089
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қўрғон сирлари” юлдузи Афра Сарачўғлу иштирокидаги учта машҳур турк сериали (видео)

    03.08.2023, 11:30

    Time журнали сўнгги 100 йилликдаги энг яхши 100 та фильм рўйхатини эълон қилди

    03.08.2023, 10:35

    Машҳур фильмларнинг тасаввурга сиғдириб бўлмайдиган кадр орти сирлари (фото)

    02.08.2023, 20:50

    Шахсий бизнесини йўлга қўйган турк актёрлари (фото)

    02.08.2023, 16:48

    “Барби” ва “Оппенгеймер” жаҳон прокатида яна бир бор рекорд ўрнатди 

    31.07.2023, 14:40

    “Оскар“ олган илк осиёлик актриса —  Мишель Йео турмушга чиқди 

    29.07.2023, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.