Ўзбекистонликлар Литвага маоши 1,2 минг евродан бошланадиган ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Унга кўра, қурилиш ҳавозаларини ўрнатиш ва иссиқлик тармоғи қувурларини тунука қопламалари билан ўраш (изолировшик) ишларига Литвага ишга таклиф этилади. Иш ҳақи: 1200 евродан бошланади. Иш вақти: ҳафтасига 40 соат (ортиқча иш вақтига қўшимча ҳақ тўланади).
Ётоқхона иш берувчи ҳисобидан. Номзодлар учун талаблар:
- 20-50 ёш;
- рус тилини билиш (инглиз тилига устунлик берилади);
- танланган соҳада камида 1 йиллик иш тажриба;
- махсус техник таълим;
- судланмаганлик.
Қайд этилишича, рўйхатдан ўтиш 2 август соат 18:00 гача. Рўйхатдан ўтган номзодлар учун танлов вақти ва жойи қўшимча маълум қилинади.
Изоҳ (1)
Salom qanday boğlansa biladi sizlarbilan