Қашқадарё вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси шўба бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси шўба бошлиғи Ҳ.Н. “Д.М.” МЧЖ лойиҳачиси Ш.С.га танишлари ёрдамида “Пахтазор-1” МФЙда жойлашган кўп қаватли уй-жой биноси лойиҳасини тасдиқлатиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)