Италия компанияси Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига люкс поездлар қатновини йўлга қўйишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, 31 июль куни Транспорт вазирлигида Arsenale Group компанияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Тадбир доирасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида люкс сайёҳлик поездини ишга тушириш бўйича таклифлар тингланди.
Изоҳ (0)