• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиззах ва Андижонда июль ойи учун бола пули тўлаб берилмаяпти. Масъуллар бошқа ҳудудларда ҳам шу муаммо борлигини тан олди

    “Дарё”га Жиззах ва Андижон вилоятида яшовчи фуқаролар мурожаат қилиб, 2023 йилнинг июль ойи учун болалар нафақаси ҳалигача тўланмаганини айтиб, кечикиш сабабини билолмаётганини маълум қилди.

    Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи Жалолиддин Аҳмедов 3 ёшгача бўлган бола пули олишини, аммо 2023 йилнинг июль ойида бу маблағ тўлаб берилмаганини айтиб, сабабини билолмаётганини қўшимча қилди.

    Бундан тўрт-беш ой илгари одатда ойнинг 15-16 саналарида пулимиз тушган бўларди. Кейинчалик бу муддат узайиб, пуллар 23-24-саналарда пластик карточкамизга тушириб бериладиган бўлди. Июль ойиники эса мана бугун 1 август бўлса-да, ҳалигача тўлаб берилмади, — дейди мурожаатчи фуқаро Жалолиддин Аҳмедов.

    Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи мурожаатчилардан бирига кўра, у 3 нафар фарзанди учун ҳар ой 580 минг сўм миқдорида нафақа олади.

    Июль ойининг нафақаси ҳалигача тўлаб берилмади. Ойлик харажатларимизни шунга қараб режалаштирганимиз боис пул тушишини интиқ бўлиб кутяпмиз, — дейди исми тўлиқ кўрсатилишини истамаган Н.Б.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Аҳмедовага кўра, бу муаммо нафақат Жиззах ва Андижонда, республиканинг кўплаб ҳудудларида бор.

    Бу муаммо жойлардаги ҳокимликлар билан боғлиқ муаммо бўлиб, тез орада ечимини топади, — дейди муаммони ўрганиб, батафсил маълумот беришини айтган Сарвиноз Аҳмедова.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Аҳмедованинг аниқлаштиришича, айни кунга қадар республикада бола пули олувчиларнинг 70 фоизига пул тўлаб берилган.

    Эртага 90 фоиз бўлади, — дейди бунга қўшимча қилган масъул.

    “Дарё” мухбири айни кунда республика бўйича неча нафар фуқарога болалар нафақаси тўлаб берилишига аниқлик киритиш мақсадида масъулдан қўшимча ахборот сўради. Сарвиноз Аҳмедова бу бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    01.08.2023, 19:20   Изоҳ (1)   20441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5204859648@telegram.org / 02.08.2023, 16:41

      Qashqadaryoda ham shu ahvol. Haligacha pul tushmadi. Har oy 25, 27,28 - kunlari tushardi. Mana yangi oy keldi yoʼq

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар Литвага ишга таклиф қилинмоқда. Маош 1200 евродан бошланади

    01.08.2023, 19:10

    Қашқадарёдаги болалар шифохонаси ҳудудида 17 туп дарахт кесилгани аниқланди

    01.08.2023, 18:31

    Италия Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига люкс поездлар қатновини йўлга қўйишни таклиф қилди 

    01.08.2023, 18:06

    01.08.2023, 17:15

    Қашқадарёда қурилиш бошқармаси шўба бошлиғи қўлга олинди

    01.08.2023, 17:06

    Сурхондарёнинг собиқ ҳокими Тўра Боболов Тошкент вилоятидаги туманларнинг бирига ҳоким бўлди

    01.08.2023, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.