31 июль куни эрталаб рус қўшинлари Украинанинг Кривой Рог шаҳрига ракета ҳужумини бошлади. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири Игор Клименко маълум қилди.
Вазир ракеталардан бири тўрт қаватли таълим муассасаси биносига келиб тушганини айтди. Вайроналар кўздан кечирилмоқда, унинг остида одамлар қолган бўлиши мумкин.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг аниқлик киритишича, университет ўқув биноси ўққа тутилган.
Иккинчи ракета кўпқаватли уйга тегиб, тўртинчи қаватдан тўққизинчи қаватгача бўлган квартираларни вайрон қилган ва ёнғинга сабаб бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, яна 20 киши яраланган. Клименконинг қўшимча қилишича, вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин.
31 июлга ўтар кечаси ва эрталаб рус қўшинлари Харьков ва Херсонни ҳам ўққа тутди. Херсон вилояти маъмурияти раҳбари Александр Прокудиннинг маълум қилишича, Россия Херсон марказини “Град” ёппасига ўт очувчи тизимларидан ўққа тутган. Отишма оқибатида коммунал корхонанинг икки ходими жароҳатланган.
Россия қўшинлари Харьковга С-300 ракеталарини отди, деди вилоят прокуратураси матбуот котиби Дмитрий Чубенко. Савдо корхоналаридан биридаги омбор қўриқчиси жабрланган.
Изоҳ (0)