Туркиянинг Алания шаҳридаги трассада қозоғистонлик сайёҳлар бўлган экскурсия автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетди, икки киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NTV хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Окуржалар қишлоғи яқинида Д-400 трассасида юз берган. Микроавтобус светофорда турган юк машинасига бориб урилган. Воқеа жойида полиция, жандармерия ва тиббий гуруҳлар ишламоқда.

“Сайёҳлик фургонининг ҳайдовчиси ва украиналик гид воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳодиса оқибатида 12 нафар сайёҳ жароҳатланган. Улардан 6 нафари оғир тан жароҳати билан Алания ва Манавгат туманларидаги шифохоналарга етказилган”, — дейилади хабарда.

Ҳозирда юк машинаси ҳайдовчиси сўроқ қилинмоқда. Қозоғистон консули ЙТҲ содир бўлган жойга кетган.

Изоҳ (0)