Колумбиянинг Santander департаментидаги Эл-Плайон муниципалитетидаги трассада автобус ҳалокатга учради, оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, 30 га яқин киши жароҳатланди, деб хабар берди минтақавий қутқарув хизмати.
“Эл-Плайон муниципалитети миллий автомагистралидаги Лимитес секторида Brasilia компанияси автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 10 киши ҳалок бўлди”, — деб хабар берди қутқарувчилар Twitter’да.
30 нафар ярадорлар яқин атрофдаги шифохоналарга юборилган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум, воқеа миллий полиция ва Йўллар бўйича миллий институт мутахассислари томонидан текширилмоқда.
Caracol радиостанцияси маълумотларига кўра, автобусда жанубий америкалик мигрантлар бўлган, улар АҚШга ўтиш учун мамлакат шимолига кетаётган эди.
Изоҳ (0)