Таиланднинг Сунгаиколок шаҳридаги петардалар омборида юз берган портлашда камида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Bangkok Post.
Шунингдек, воқеа натижасида юздан ортиқ одам жароҳатланган.
Қайд этилишича, портлаш натижасида омборнинг ўзи, шунингдек, яқин атрофдаги бозор зарар кўрган. Бундан ташқари, атрофдаги 200 га яқин уйга шикаст етган.
Наративат провинцияси маъмуриятининг хабар беришича, фавқулодда ҳодиса жойида содир бўлган ёнғин ўраб олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга пайвандлаш ишлари пайтидаги хатолик сабаб бўлган.
Изоҳ (0)