Илон Маскнинг SpaceX компанияси Falcon Heavy ракетасини муваффақиятли учирди, ракета Американинг Jupiter 3 телекоммуникация сунъий йўлдошини геостационар орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда компания 29 июль, шанба куни Twitterъда маълум қилди.
“Жупитер 3 сунъий йўлдоши коинотга чиққани тасдиқланди”, — дейилади хабарда
Ракета ташувчи Флориданинг LC-39A Кеннеди номидаги Коинот марказидан Тошкент вақти билан шанба куни 08:04 да учирилган.
Оғирлиги 9,2 тонна бўлган алоқа сунъий йўлдоши дунёдаги энг оғир сунъий йўлдош ҳисобланади. Космик аппарат юқори тезликдаги интернетга уланишни таъминлашга мўлжалланган. У АҚШ, Канада, Мексика ва Жанубий Америка ҳудудида секундига 500 гигабит тезликни таъминлай олади.
Сунъий йўлдош 445 миллион долларга баҳоланади.
Ташувчидан ажралгач, Falcon Heavyънинг иккита ён тезлаткичи Флоридадаги космодромга муваффақиятли қўнган.
Изоҳ (0)