NASA август ойида номаълум учар жисмлар (НУЖ) кузатуви бўйича ҳисоботни эълон қилади, деб ёзади АҚШ космик департаменти раҳбари Билл Нелсон.
Расмийнинг сўзларига кўра, номаълум учар жисмлар “нуфузли олимлар қўмитаси” томонидан ўрганилмоқда. Мутахассислар ҳар бир аниқ материални синчковлик билан ўрганадилар ва бир неча ҳафта ичида ўз ишларининг натижаларини эълон қилади.
NASA раҳбарининг айтишича, мутахассислар бу феноменларни идентификация қилиш учун махсус датчиклардан фойдаланишади.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жон Кирби брифинг чоғида АҚШ президенти Жо Байден номаълум учар жисмлар мавзусидан жиддий хавотирда эканини ва улар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ҳамда ўрганишга ҳаракат қилаётганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)