Навоий вилоятида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган оилавий корхона фаолиятига чек қўйилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “О.С.” оилавий корхонаси раҳбари Л.Ҳ. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 984 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ноқонуний майнинг фермалари
Бухорода давлатга 2,66 миллиард сўмлик зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқлангани, Нурафшонда майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатганлар ушлангани, Андижонда ноқонуний майнинг ферма ташкил қилган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
2022 йил сентябрда Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Низомга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизмат провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (майнер ва хизмат провайдерлари) томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади. Шунга кўра, йиғимлар майнинг фаолияти учун БҲМнинг 10 баравари (3 миллион сўм) миқдорда белгиланади.
Изоҳ (0)