Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган ИИВ кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида жами 31 нафар мансабдор ишдан бўшатилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Унга кўра, президент йиғилишни якунлар экан, энди ҳеч кимнинг эскича ишлашига йўл қўйилмаслигини уқтирди.
“Бугунги йиғилишда жами 31 нафар масъул раҳбарлар бўшатилди. Бундан кейин талаб жуда қаттиқ бўлади.
Бундан буён янгича ёндашувлар асосида ишлаб, одамларимизни рози қиласизлар, ёки лавозимдан бўшатилиб, жавобгарликка тортиласизлар”, — деди давлат раҳбари.
Вилоят ҳокимлари ҳам ҳар ойда ҳудудидаги жиноятчилик оғир бўлган туманларда сайёр йиғилиш қилиб, ҳолатни танқидий кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Изоҳ (0)