Тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани прокурори Соатмурод Маҳманов ҳудуддаги маҳалла раисларини ҳақорат қилгани, тилга олиб бўлмас сўзлар билан “сийлагани”нинг аудиоси тарқалди.
Мазкур аудиодан англашилишича, прокурор тумандаги МФЙ раисларини йиғиб, солиқ тушумлари бўйича ҳисобот сўраган.
“Эркакмисан сен ҳам? Хотинчалиш, итдан тарқалган экансан-да, бўлмаса одамнинг ишини қилардинг-да. Бор, бориб итга ўхшаб вовулла кўчада”, — дейди прокурор солиқ тушумларини эплолмаган раисга юзланар экан.
Audiода прокурор билан мулоқот қилган МФЙ раислари орасида аёл раислар ҳам борлиги эшитилади.
“Ўлсанг, бугун кўмар эдик”, — дейди прокурор яна бир раисни койир экан.
Прокурор ёнида кўриниб турган раисларнинг бирига “Итдан тарқаганмисан, одамдан тарқаганмисан?”, — дея савол беради. Ҳамда “итвачча”, дея ҳақорат қилади.
“Дарё” прокурорнинг хатти-ҳаракатига Бош прокуратура муносабатини билиш мақсадида ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Масъул ҳолат ўрганилаётганини, тез орада ўрганиш натижалари ҳақида маълумот беришини билдирди.
Изоҳ (1)
Ha mayli