• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нашида тарқатгани учун Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан тайинланган қамоқ жазоси озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди

    Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 21 ёшли талабаси Жаҳонгир Улуғмуродов “жиҳод” ва “ҳижрат”га даъват қилувчи ўзбек тилидаги нашидаларни Telegram’да тарқатгани учун қамалганди.

    У Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) билан айбланиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

    19 июль куни Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанциясининг ажрими билан биринчи инстанция судининг Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

    Бироқ Улуғмуродовнинг адвокати А.Абдуллаев судлов ҳайъати аппеляция инстанцияси томонидан чиқарилган ажрим устидан кассация шикояти киритганди. 

    Бугун Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида адвокат А.Абдуллаев томонидан берилган кассация шикояти кўриб чиқилди. 

    Суд мажлисида қайд этилганидек, қуйи судлар Ж.Улуғмуродовга оид жиноят иши тафсилотларини тўғри аниқлаб, унинг айблилиги ҳақида асосли хулосага келган.

    Ж.Улуғмуродовнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби дастлабки тергов ва биринчи инстанция судида гувоҳларнинг биринчи инстанция суди мажлисида, мутахассисларнинг апелляция инстанциясида берган кўрсатмалари, билдирги, баённомалар, фотожадваллар, тушунтириш хатлари, судга оид диншунослик ва адабиёцҳунослик экспертизаларининг хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа ишончли ва мақбул далиллар йиғиндиси билан ўз исботини топган.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Биринчи инстанция суди Ж.Улуғмуродовнинг жиноий ҳаракатларини Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан тўғри квалификация қилиб, унга нисбатан жазо тайинлашда ёшлиги, талаба эканлиги, муқаддам судланмагани, ўқиш жойидан ижобий тавсифлангани, оилавий шароити, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида асослаган бўлса-да, иш ҳолатларига, унинг содир этган жиноий қилмиши, ўзининг шахси ва содир этилган ижтимоий қилмишга нисбатан кейинги муносабатларига етарлича эътибор қаратмасдан, Ж.Улуғмуродовни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин эмас, деб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлаган. 

    Жиноят-процессуал кодексининг 509-9-моддаси (кассация инстанцияси судининг ваколатлари) да кассация инстанцияси суди жиноят ишини кўриб чиқишда биринчи инстанция судининг ҳукмини ва аппеляция инстанцияси ажримини ўзгартириш тўғрисида ажрим қабул қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.

    Шу сабабли кассация судлов ҳайъати иш бўйича Ж.Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд қарорларини ўзгартириб, унинг ёшлиги, талаба эканлиги, муқаддам судланмагани, ўқиш жойидан ижобий тавсифлангани, оилавий шароити, қилмишидан пушаймонлиги, шунингдек жиноят содир этгандан кейинги хулқ-атвори каби ҳолатларни эътиборга олди.

    Шу тариқа Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 28 июлдаги ажримига мувофиқ Ж.Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилиб, унга Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан ушбу кодекснинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Ж.Улуғмуродовнинг 2023 йил 24 февралдан 2023 йил 28 июлга қадар қамоқда сақланган 5 ой 4 кун Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари)га асосан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 6 ой 26 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиши белгиланди.

    Ж.Улуғмуродовга озодликни чеклаш жазосини яшаш жойи бўйича ўташ белгиланиб, соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш тақиқланди.

    Ж.Улуғмуродовга Жиноят кодексининг 48-1-моддаси (озодликни чеклаш) 5, 6-қисмлари талаблари тушунтирилиб, судланган Ж.Улуғмуродов дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.

    Адвокат А.Абдуллаевнинг ҳимояси остидаги Ж.Улуғмуродовни оқлаш ҳақидаги шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

    28.07.2023, 18:34   Изоҳ (0)   21927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нашида тарқатганликда айбланган талаба йигитнинг адвокати Олий судга шикоят қилди 

    19.07.2023, 17:25

    Қорақалпоғистонда аёл Қозоғистонда ишлаётган эрига жаҳл қилиб, болаларини мунтазам қийнаб келгани аниқланди (видео)

    28.07.2023, 18:22

    Президент раислигида ўтказилган йиғилишда жами қанча мансабдор ишдан олингани очиқланди

    28.07.2023, 17:46

    Фарғонада икки ҳудуд ИИБ раҳбарлари ва Риштон тумани прокурори ишдан олинди

    28.07.2023, 17:42

    Ўзбекистонда энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади

    28.07.2023, 17:28

    Учта вилоят ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди

    28.07.2023, 17:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.