Саудия Арабистонининг F-15SA қирувчи самолёти Хамис Мушайтда машғулот парвози чоғида ҳалокатга учраган, бортда бўлганларнинг бари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.
Саудия Арабистони Қироллик ҳаво кучларининг жанговар самолёти Қирол Холид авиабазасининг машғулот майдонига қулаган.
Бригада генерали ал-Маликий самолёт экипажи ҳалок бўлганига тўхталар экан, “Аллоҳ уларга раҳм қилсин, солиҳ шаҳидлардан қабул қилиб, оилалари ва яқинларига сабр ҳамда тасалли берсин”, деган.
Таъкидланишича, тергов қўмитаси ҳозирда авария сабабларини ўрганишга киришган.
Икки кун аввал (25 июль) Грецияда ўрмон ёнғинларини ўчираётган самолёт ҳалокатга учраганди. Авиатехника Европа Иттифоқи йирик миқёсдаги ўрмон ёнғинларини ўчириш учун Грецияга жалб қилинганди.
Изоҳ (0)