Президент бошчилигида ўтаётган йиғилишда бир пайтлар Фарғона саноат ўсиши бўйича пешқадамлардан бири бўлган бўлса, ўтган олти ойда вилоятда саноат ҳажми 4,2 фоизга ўсиб, республикада 12-ўринга тушиб қолгани таъкидланди.
Шунингдек, саноат салоҳияти ҳамма туманда ҳам бирдек ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Мисол учун, биринчи ярим йилликда саноат ҳажми —
- Тошлоқда 17,
- Қўқонда 3 фоизга,
- Олтиариқда 1,3 фоизга ва
- Қувада 1,2 фоизга камайган.
Вилоятда аҳолини арзон ва сифатли уй-жойлар билан таъминлаш бўйича ҳам аҳвол яхши эмаслиги айтилди. Жорий йилда вилоятда қурилиши режалаштирилган 212 та уй-жойдан бугунги кунгача 42 таси фойдаланишга топширилган.
Мебелчиликда вилоятда ўтган олти ой давомида 250 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса-да, Олтиариқ, Риштон, Данғара, Фурқат, Ёзёвон ва Фарғона туманларидаги жами мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллиард сўмга ҳам етмайди. Шу билан бирга, вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар аҳволи ҳам қониқарли эмас.
Изоҳ (0)