Қўқон шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, йиғилишда видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари ҳам қатнашмоқда. Вилоятда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Фарғона аҳолиси турмуш шароитларини янада яхшилаш, вилоят иқтисодиётига фаол инвестициялар жалб қилиб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича катта марралар олинди.
“Олдимизда ҳали етти йил бор, бу ишларни эртага ёки кейинги йилдан бошлаймиз, деган вазир, ҳоким ёки сектор раҳбарлари қаттиқ адашади. Чунки, одамларимиз, хусусан Фарғона аҳли сайловолди дастурларида кўтарилган ҳар бир ташаббус бўйича биздан аниқ натижаларни бугундан кутаяпти. Бундан буён ҳудудларга борганимда ҳокимлар ҳам, вазирлар ҳам янги қурилган объектларни кўрсатиш билан қутулмайди. Энди ҳудудларни ривожлантириш бўйича муаммоларни очиқ-ойдин гаплашамиз. Бу борада сўров қаттиқ бўлади, масалани ичига кирмаган раҳбарлар шу жойнинг ўзида ишдан олинади”, — деди президент.
Изоҳ (0)