Президент тўғридан тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича Фарғона вилоятидаги айрим туман ва шаҳарларнинг кўрсаткичлари қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Унга кўра, Фарғона шаҳрида ўтган йилнинг олти ойида бор-йўғи 25 миллион доллар инвестиция киритилган бўлса, жорий йилда ушбу рақам атиги 12 миллион долларни ташкил қилмоқда. Марғилон шаҳрида, Ўзбекистон, Боғдод, Тошлоқ туманларида жалб қилинган тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ўтган йилги кўрсаткичнинг ярмига ҳам етмайди.
“Давлат ажратган ҳар бир сўмга ҳокимларнинг ўзи ҳам камида шунча миқдорда инвестиция жалб қилиши бўйича топшириқ берганман. Бу борада, сўнгги уч йилда Фарғонага йўналтирилган ҳар бир миллион доллар давлат инвестициясига 2,7 миллион доллар хорижий инвестиция тўғри келган.
Лекин Фарғона шаҳри ва Олтиариқда давлат ажратган ҳар бир миллион долларга нисбатан 200 минг доллар кам, Бувайда туманида эса 300 минг доллар кам инвестиция жалб қилинган.
Бу туман ва шаҳар ҳокимлари қандай қилиб бош кўтариб юрибди? Ҳар бирига инвестиция бўйича ўринбосар, 3-4 тадан алоҳида штатлар берилган бўлса!”, — дея давлат раҳбари мутасаддиларни танқид қилди.
Изоҳ (0)