Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани прокурорининг хизмат уйини жиҳозлаш учун туман ҳокимлиги 45,3 миллион сўм пул ажратган. Бу ҳақда туман ҳокимининг қарори “Э-қарор” сайтида эълон қилинган.
Қарорга кўра, уйни жиҳозлаш учун Қўрғонтепа ҳокимининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Қўрғонтепа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб турувчи Элдорбек Юнусов қарорни имзолаган.
Хуршид Абдуваҳобов жорий йилнинг март ойида Қўрғонтепа тумани прокурори сифатида иш бошлаган.
Июль ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев Инвестиция муҳити қониқарсизлиги сабабли Қўрғонтепа туман ҳокими Элёрбек Набижоновни ишдан олган эди. 2021 йилнинг август ойида туман прокурори Сардор Ражаббоев уйида ободонлаштириш ходимларини мажбуран ишлатаётгани учун бўшатилганди.
Изоҳ (0)