Бухоро вилояти Вобкент туманида қалбаки долларлар муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаролар Қ.Р. ва А.Н. қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро Х.Р.га 5 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, унга жами 83 дона 100 АҚШ долларилик қалбаки банкнотларни берган. Қолган қисмини тез кунда етказишини айтиб, 5 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)