Ўзбекистонда давлат раҳбари томонидан ота-онасиз қолган, ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, Навоий вилоятида ҳам 23-30 ёш оралиғидаги ана шундай болаларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, мавжуд имкониятлар доирасида уларни босқичма-босқич турар жойлар билан таъминлаш масаласи доимий назоратда.
Бугун 25 июль куни вилоят ҳокимлигининг тантаналар залида 16 нафар меҳрибонлик уйи ва болалар уйи тарбияланувчиларига уйларнинг калитлари тантанали топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, уй эгаларини қутлади. Шунингдек, яна 4 нафар болалар учун уй-жойларни расмийлаштириш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)