Элдор Шомуродов ушбу ёзда “Рома”ни тарк этиши мумкин.
28 ёшли футболчига “Кальяри”дан қизиқиш бор. Жамоа “Рома” билан трансферни муҳокама қилмоқда.
“Қизил-кўклар” Ўзбекистон терма жамоаси сардорини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни мақсад қилган, дея хабар қилмоқда Жанлука Ди Марцио. Томонлар келишувга эришишга яқин.
Ўтган мавсумни В Серияда ўтказган “Кальяри” плей-офф баҳсларида ғалаба қозониб, бир йилдан кейин А Серияга қайтганди.
Шомуродов 2021 йилнинг ёзида “Женоа”дан “Рома”га ўтганди. У 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Специя”да ижарада ўтказди ва А Сериянинг 16 ўйинида 1 та гол урди.
Аввалроқ Шомуродовга Россиянинг “Спартак” клубидан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)