Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 чорак финалдаги мағлубиятини фаолиятидаги энг оғири деб атади.
Бразилия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган мундиалнинг 1/4 финалида Хорватияга қарши баҳс олиб бориб, пенальтилар сериясида мағлубиятга учраганди.
Ўша вақтда қанақа ўйлар бошимдан ўтганини таърифлай олмайман. Шубҳасиз, фаолиятимдаги энг оғриқли мағлубият. Беш кун тинимсиз йиғладим. Орзуларим барбод бўлганди.
Бу ҳаётимдаги энг ёмон давр. Бу худди дафн маросимини эслатарди: сенинг ёнингда кимдир йиғлаяпти, ортингда яна бир киши кўз ёш тўкмоқда. Жуда даҳшатли ҳис, буни такрор ҳис этишни истамайман.
Тўғрисини айтсам, Жаҳон Чемпионатидан сўнг терма жамоадаги фаолиятимни якунламоқчи эдим. Кейин эса ўйлаб кўрдим, ҳали ғалабаларга чанқоқман. Шундай қилсак яхшироқ бўлади.
Неймар, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси
2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида Аргентина терма жамоаси ғалаба қозонган. Жанубий Америка вакиллари ҳал қилувчи баҳсда Францияни мағлуб этганди.
Изоҳ (0)