Швеция Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига ҳомийлик қилади.
Европа Иттифоқига кириш талабларидан келиб чиқиб амалга ошириш керак бўлган ислоҳотлар учун Швеция Киевга 590 миллион долларга яқин маблағ ажратади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Июнь ойида Еврокомиссар Терри Бретон Европа Иттифоқи Украинадаги жанговар ҳаракатлар бир неча йилга чўзилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди.
“Биз бу уруш узоқ давом этишига тайёрланяпмиз. Афсуски, Европада жанговар ҳаракатлар интенсив бўлган урушлар илгари бир неча йил давом этган. Шунинг учун биз бунга тайёрланяпмиз”, — деганди RМC радиоси эфирида.
Шунингдек, ўтган ҳафтада Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлаш сиёсатида “сакраш” қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинди.
Хосеп Боррел раислигидаги Европа дипломатик хизмати Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш ва илғор қуролларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағни оширишга ёрдам бермоқчилиги айтилган.
Изоҳ (0)