Ўзбекистонда 17–21 июль кунлари ҳаво ҳароратининг нисбатан ўзгариб туриши кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Ҳафтанинг боши бир оз иссиқ — кундуз кунлари 35-40 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 42-44 даража бўлади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат фони 33-38 даражагача пасайиши кутилмоқда. Республика жанубида ҳам ҳарорат 2-3 даражага пасаяди.
Ушбу ҳафта давомида ҳудуднинг катта қисми бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 июлдан 18 июлга ўтар кечаси, шунингдек, 19–21 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17–18 июль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19–20 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 19-20 июлда 12-15 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат асосан кундуз кунлари 37-40 даража, иш ҳафтасининг охиригача 36-38 даража бўлади.
“Ўзгидромет” ҳафта бошида ҳаво ҳарорати бир оз кўтарилиши, аммо бу кўтарилиш яна қисқа муддатли бўлишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)