Қирғизистонда Фарғона, Баткен ва Сўғд вилоятлари раҳбарларининг минтақавий ҳамкорлик учрашуви ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида жойлашган Байтур мажмуаси ҳудудида Фарғона, Қирғизистоннинг Баткен ҳамда Тожикистоннинг Сўғд вилоятлари раҳбарларининг минтақавий учрашуви ўз ишини бошлади. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев ва Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида бўлиб ўтаётган чегара ҳудудлари раҳбарларининг минтақавий учрашувида уч чегарадош вилоятнинг расмийлари ҳам иштирок этмоқда.
Кенгайтирилган тартибда ўтказилган уч томонлама учрашув давомида савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий, туризм ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Уч чегарадош вилоятлар раҳбарларининг дастлабки учрашуви 2021 йил апрель ойида Фарғонада бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)